UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  18 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар Янгиликлар

Погба драмаси. Италиядан ташвишли хабар

Франциялик футболчининг соғлиғида муаммолар бор.

Ярим ҳимоячи Поль Погба ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган ва узоқ йиллардан сўнг "Ювентус"га қайтишга қарор қилганди. Бироқ жорий мавсумда у июль ойидаги жамоа йиғинида тиззасидан олган жароҳати сабаб "кекса синьора" сафида майдонга тушмади.

Футболчи операция қилишга қарор қилди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатидан четда қолди. Бироқ у декабрь ойидаёқ машғулотларга ва ўйинларга қайтадигандек эди.

"Football Italia" хабарига кўра, афсуски, бунинг иложи йўқ. Франциялик футболчининг тикланиши кутилганидан секинроқ кечмоқда. Сентябрдаги операциядан кейинги 8 ҳафталик режа иш бермади. Демак, тренажёр зали ва бассейнда шуғулланаётган Погба февралдан олдин сафга қайтиши даргумон.

Погбанинг жароҳати "Ювентус" қишда Адриен Рабьо билан хайрлашмоқчи эмаслигини англатади, гарчи бундай маълумотлар илгари пайдо бўлган бўлса ҳам.

Рабьо мавсумни Туринда якунлаши, сўнгра клубини алмаштириши кутилмоқда. Ҳозирда у Франция терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика