Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин

Mirjalol Normatov
31 дек 2020, 20:44
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер таъкидлаб ўтди.

"Погба "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашиши мумкинми? Шундай бўлса керак. Нима учун у "Бернли"га қарши ўйинда қатнашмади? Футболчи узоқ муддат майдонга тушмаганида 100 фоиз тикланган тақдирдагина ўйинларда қатнашади. Менимча, у ҳали тўлиқлигича тиклангани йўқ ва яна бир кунни бунга сарф қилиш керак", - деди  Сульшер.

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 1 январь куни соат 01:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express