Почеттинонинг истеъфоси ПСЖга 20 миллион еврога тушади

Alisher
23 мар 2022
ПСЖ Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариш учун 20 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.

Аргентиналик мутахассис ва унинг беш нафар ёрдамчисини  мавсум давомида истеъфога чиқариш клубга тахминан 20 миллион еврога тушади. Уларнинг шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Почеттино бир ойда 1,1 миллион евро ишламоқда ва у бу борада лигада етакчи. Мураббийлар штаби аъзолари эса ойига 20дан 80минг еврогача маош олишади.

ПСЖ Франция чемпионатида етакчилик қилмоқда. Жамоа 29 турда 65 очко жамғарди. Французлар икки ҳафта олдин "Реал"га мағлуб бўлиб ЧЛдан чиқиб кетишди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe