Почеттино: “Шармандалик! Доннарумага фол ишлатилганди”

Eldor Akmurzayev
10 мар 2022, 08:45
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида ПСЖ 1:3 ҳисобида “Реал”га ютқазиб, мусобақани эрта тарк этди.

61-дақиқада Карим Бензема парижликлар кипери Жанлуижи Доннарумага прессинг ишлатиб, тўпни Винисуис томонга узатди. Кейин эса бразилиялик тўпни Каримга қайтарди ва у бўш қолган дарвозани ишғол этиб, учрашувда ҳисобни тенглаштирди.

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ушбу вазиятда Бензема Доннарумага қўполлик ишлатгани ҳақида гапирди.

“Қандай шармандалик! Доннарумага фол ишлатилганди.

Бу каби қўпол хатони жавобсиз қолдириб бўлмайди. 2022 йилда бундай бўлиши керак эмас”, дея кескин фикр билдирган Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMC Sport