Почеттино Португалияда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
28 июн 2020, 18:20
Маурисио Почеттино "Бенфика"нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

"The Sun" хабарига кўра, лиссабонликлар раҳбарияти айни дамда Почеттинонинг Бруну Лаже ўрнини эгаллаши борасида муҳокамалар олиб бормоқда. Бунга эса "Бенфика" Португалия чемпиони бўла олмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Айни дамда "Бенфика" турнир жадваида 1-ўриндаги "Порту"дан 3 очкога ортда қолган ҳолда 2-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино ушбу мавсум ўртасида "Тоттенхэм"дан истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun