

"Ўйлашимча, биз ва "Челси" Чемпионлар Лигасининг фаворитимиз. Лондонликлар чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади. Ёзда улар иқтидорли футболчилар билан шартнома имзолаб, янада кучайди", — деди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган йили Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Ушбу ёзда Тухель жамоаси "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукакуни 115 миллион еврога сотиб олди ҳамда "Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни ижарага олди.



