UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.
Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа Дубайда 5 кун давомида йиғин ўтказди ва бу йиғин давомида иккита назорат-ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Хабар берганимиздек, йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь куни Дубайнинг «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Голларга бой бўлган ўйин 8:6 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Аҳад Юсупов шогирдлари Дубайдаги иккинчи назорат ўйинини 10 ноябрь куни ўтказдилар. Ушбу ўйин ҳам «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, иккинчи ўйинда Ал Аҳли таркибида Португалия терма жамоасининг 4 нафар ўйинчиси тўп сурди. Шунга қарамай, голларга бой учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди - 5:4.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида старт оладидан пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштиок этади. Терма жамоа аъзолари Пхукетга 13 ноябрь куни учиб кетишади.

Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркиби ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика