Плей-офф босқичига чиққан ва Европа лигасига тушган барча жамоалар номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2022, 03:11
Бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари ўтказилди.

Аввалги хабаримизда ушбу ўйинлар натижалари ҳақида маълумот берган эдик.

Демак, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққан ва Европа лигасига тушиб кетган жамоалар номи маълум бўлди.

Плей-офф: "Наполи", "Ливерпуль", "Порту", "Брюгге", "Бавария","Интер", "Тоттенхэм", Айнтрахт", "Челси", "Милан", "Реал", "Лейпциг", "Манчестер Сити", "Боруссия" Д, "Бенфика", ПСЖ.


Европа лигасига йўл олган жамоалар: "Аякс", "Байер", "Барселона", "Спортинг" Л, "Зальцбург", "Шахтёр", "Севилья", "Ювентус".


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia