Пирло: “Роналдуда ҳаммаси жойида, аммо менга яна бир ҳужумчи керак”
13 сен 2020 19:28
Янгиликлар
Пирло: “Роналдуда ҳаммаси жойида, аммо менга яна бир ҳужумчи керак”
“Ювентус” – “Новара” ўртасидаги назорат баҳсидан сўнг туринликлар устози Андреа Пирло ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳар хил тактик схемаларни синаб кўрмоқдамиз. Биринчи таймда тўртта ҳимоячи билан ўйнадик, ҳужум уюштирилганда эса учтага айланиши мумкин эди. 2-таймда эса доимий равишда уч ҳимоячи билан ўйнадик, аммо ҳар хил режаларни ҳам синовдан ўтказдик.
Жамоа ғайратга тўла, йигитлар янги иш услубига кўникиб, завқ олишмоқда. Менга зудлик билан ҳужумчи керак. Бироқ, трансфер ойнаси ҳали анча муддат очиқ туради, октябрнинг бошигача вақтимиз бор. Роналдуда ҳаммаси жойида, у буни бугун ва Португалия термасидаги баҳсларда кўрсатди. У майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилди”, дейди Пирло.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар