Пирло ЖЧдаги фаворит жамоа номини айтди

Mirjalol Normatov
18 май 2018, 11:52
Италия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ЖЧ-2018даги фаворит жамоа номини айтди.

"Мен учун Бразилия терма жамоаси фаворит. Уларда иқтидорли ва барқарор футболчилар йиғилган терма бор. 2014 йилги шармандаликни улар чемпионлик билан ювишади", - деди Пирло.

Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичида Швейцария (17 июнь), Коста-Рика (22 июнь) ва Сербия (27 июнь) каби термалар билан кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru