Пиоли Леауни "Милан"да сақлаб қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
5 дек 2022, 18:20
Мутахассис футболчига ишонади.

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли вингер Рафаэл Леауни ўз жамоасида сақлаб қолмоқчи.

"У жамоамизда бахтли. Мальдини ва Леау шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда. Яхши хабар кутамиз. У "Милан"да бахтли, мен унинг қолишини истайман", – деди мутахассис.

Олдинроқ Мадриднинг "Реал" клуби Леауни текинга қўлга киритмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Реал" Леау учун "Милан"га 200 млн евро тўламоқчи эмас

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ​Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›