Пиоли: "Футболчилар очко йўқотиш қимматга тушишини тушунишди"
02 май 2021 10:42
Янгиликлар
Пиоли: "Футболчилар очко йўқотиш қимматга тушишини тушунишди"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Беневенто"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Жамоавийликсиз ҳеч нимага эриша олмасдик. Ҳа, жамоамиз жуда кучли, аммо барчаси ҳам бизга боғлиқ бўлиб қолмаяпти. Сўнгги ҳафталарда бунинг учун бир неча марта жазоландик, аммо бугун яхши ўйин намойиш қила олдик.
Учрашув жуда муҳим эди - футболчилар очко йўқотиш қанчалик қимматга тушишини яхши билиб олишди. Ташаббусни ўз қўлимизда ушлаб туриб, тўп билан тезроқ ҳаракат қилиш кераклигини тушундик.
Асосийси - тўпсиз ҳаракатларни яхшилаб, позицияларни йўқотмасдан, очиб қўймаслик керак", - деди Пиоли.
Фикрлар