UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Пиоли: "Биз яна тўғри йўлдамиз" Янгиликлар

Пиоли: "Биз яна тўғри йўлдамиз"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Монца"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Қачонки бутун жамоа бўлиб ҳимояланишимиз керак бўлса, буни интенсив ва катта куч билан амалга оширяпмиз. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Аммо иккинчи бўлимда "Монца" зўр ўйнади. Сўнгги бир неча ҳафталардаги юкламалар нафақат жисмонан, балки, рухан ҳам бизга таъсир қилмоқда, бу ташқаридан ҳам сезилиб турибди.

Кўпроқ гол уришимиз учун имкониятлар бўлди, иккита ажойиб вазиятдан фойдалана олмадик. Ҳолатни инобатга олиб, ўзимизга ишониб, натижаларга эришишда давом этишимиз керак.

Биринчи бўлимни зўр ўтказдик. Ҳужумчилардан "Монца" ҳимоядалигида яхшироқ прессинг қилишини сўраяпман, умуман олганда улар бирдам бўлиб, ҳаракат қилишмоқда. Навбатдаги қадам - ҳужумларни янада сифатлироқ бошлаш, барқарорликка эришиш ва кўпроқ вазиятлар яратиш.

Сўнгги 3 қийин ғалабадан кейин энди "Аталанта"га қарши баҳсга тайёрланиш керак. Чемпионлар лигасида ҳали бемалол нафас ола олмаймиз. Бундай ғалабалар мавсум якунига қадар кўпроқ бўлиши керак", - деди Пиоли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика