
Олдинроқ, бразилиялик форвард 222 млн. евро эвазига ПСЖга ўтишини эълон қилинган эди.
"Биз Неймар билан жуда яқинмиз. У қолишини истайман ва унинг вазиятини тушуниб турибман. Ҳозир Неймар нима қилишни билмаяпти, унинг "Барселона"даги яқин дўстлари эса тўғри қарор қабул қилишда ёрдам беришга уринишмоқда.
Кўрамиз, нима бўлар экан. "Твиттер"даги хабарим у қолишига аталган эди. Шуни истайман. Ҳаммаси унга боғлиқ. Неймар ҳар қандай жамоада ўйнай олади: ПСЖ, "Барселона", "Челси" ёки "Манчестер Сити". Ҳамма клублар уни ўз сафида кўрмоқчи. Гап сен нимани хоҳлашингда: пул, совринлар" - дейди Пике.