UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  2 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  47 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  9 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Пике "Facebook"да мухлислар саволига жавоб берди Янгиликлар

Пике "Facebook"да мухлислар саволига жавоб берди

"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учршаувидан олдин "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Facebook" ижтимоий тармоғида мухлислар саволига жавоб берди.

- Сиз бирга ўйнаган энг яхши ҳимоячи?

- Карлес Пуйоль ва Фердинанд.

- Агар футболчи бўлмаганингизда, қайси спорт турини танлаган бўлардингиз?

- Баскетбол ёки теннис.

- УЕФА Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинигизни эслай оласизми?

- Албатта, "Фенербахче"га қарши баҳсда Чемпионлар лигасида дебют қилганман. Ўшанда 17 ёшда эдим.

- Чемпионлар лигасининг нимаси сизга кўпроқ ёқади?

- Ўйиндан олдин турнир мадҳиясини тинглаш ва жаҳоннинг энг яхши футболчиларига қарши тўп тепиш!

- Сиз кўпроқ ҳимояланишни ёқтирасизми ёки гол уришни?

- Ҳимояланиш! Аммо голлар ҳам ҳимоячига катта хурсандчилик олиб келади!

- Қайси ҳужумчиларга қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Криштиану Роналду ва Дидье Дрогба.

- Ҳозир ҳам Манчестер сизга ёқадими?

- Албатта. У ерда вақтимни жуда яхши ўтказганман!

- Жамоангиз бу мавсумда 3та совринни қўлга кирита оладими?

- Бу мавсумда кўп муваффақиятларга эришишимиз мумкин.

- Пуйоль ва Сеск Фабрегасни соғинасизми?

- Соғиниш ҳам гапми... Жамоамиздан ким уларни соғинмас экан?

- Лионель Месси - сиз билан тўп тепганлар ичида энг яхшисими?

- Сўзсиз!

- Севимли голингиз?

- "Сантьяго Бернабеу"дагиси. Ўшанда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

- Болалигингиздаги кумирингиз?

- Стоичков ва Куман.

- "Барселона"даги энг яхши даврингиз?

- Бир мавсумда 3та соврин қўлга киритганимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика