

Унга кўра, 2019 йилги мавсумда легионер футболчилар хизматидан фойдаланадиган футбол клублари мана шу футболчилар билан ҳисоб-китобни Ўзбекистон сўмида эмас, ўзаро келишилган хорижий валютада амалга оширади.
Шунингдек, легионер футболчилар учун қўйилган талаблар ҳам анча юқори бўлиб, бунга қадар легионерлар билан ишлаш масаласида қатор камчиликларга йўл қўйган футбол клубларига нисбатан санкциялар қўлланилади ва улар легионер футболчи хизматидан фойдалана олмайди. Қўшимчасига, стадиони, базаси, футбол академияси талаб даражасида бўлмаган жамоалар ҳам легионерлар билан шартнома имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.



