

Бу ўйинларни Республика махсус комиссияси ўтказишга рухсат берганди ва комиссия ўйинлар учун маълум бир тартиб-қоидаларни белгилаган эди. Жумладан, ўйин пайтида майдонга тупуриш ва голни нишонламаслик бўйича чекловлар бор эди.
ПФЛ айнан Республига махсус комиссиясининг талаби билан Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур ўйинларида ушбу чекловларни четлаб ўтган клубларни текширади ва тартибни бузган клублар аниқланса, уларни жазолаши мумкин.




