UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  3 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  25 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  6 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

ПФЛ ўз тарихида илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси форумида қатнашади Янгиликлар

ПФЛ ўз тарихида илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси форумида қатнашади

Дубай 17-19 октябрь кунлари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “Жаҳон футбол лигалари форуми-2022” тадбирига мезбонлик қилади. Унда илк марта ЎзПФЛ вакиллари Диёр Имомхўжаев ҳамда Зоҳиржон Акрамхонов иштирок этади.

Жаҳон футбол лигалари ассоциациясига 2015 йилда асос солинган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган. Айни вақтда унга 44 мамлакат футбол лигалари аъзо ҳисобланади. ЎзПФЛ ҳамда ассоциация ўртасидаги алоқалар шу йилнинг июль ойидан бошланганди. Ўтган вақт давомида ташкилот ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни ўрганиб чиқди. Шундан кейин ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан сентябрь ойида алоқага чиқди ва суҳбатда лигамизни 45-аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, айни вақтда ЎзПФЛ мазкур форумда кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.  

Мазкур ташкилот бошқарув кенгаши раиси Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳисобланади. Унинг ўринбосарлари сифатида Англия Премьер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс ҳамда MLS раҳбари Дон Гарбер фаолият олиб боради. Айни вақтда Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари ҳисобланган Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция лигаларининг барчаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, Европанинг Туркия, Шотландия, Белгия, Португалия, Сербия, Дания, Руминия, Швеция, Латвия, Польша, Украина, Исроил, Греция каби мамлакатлари ҳам унга аъзодир. 

Осиё қитъасидан шу кунга қадар Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея ва Таиланд мамлакатларининг футбол лигалари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика