UZ

Сўнгги янгиликлар

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 2:0 (Матнли трансляция)  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  1 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  128 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... Янгиликлар

ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...

Аввалроқ "Металлург" клуби 2025 йилги мавсумни Суперлигада ўтказмаслиги аниқ бўлгани ва унинг ўрни қандай кетма-кетликда тўлдирилиши маълум қилинганди.

Суперлига ўтиш ўйинларида мағлуб бўлган "Олимпик" футбол клуби "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.3-бандидан келиб чиқиб, "Металлург" ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли номзод ҳисобланади. Бироқ клуб регламентнинг 11.1-бандига кўра янги мавсум учун йиллик харажатлар сметаси лойиҳасини шу клубни молиялаштирувчи ташкилот ҳамда ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлашга улгурмаган.

"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди

Шундан келиб чиқиб, Лига "Олимпик" футбол клубига ўзининг келгуси режаларига ойдинлик киритиш учун 2025 йилнинг 5 январь санасига қадар вақт тақдим этиб, расмий хат йўллади. Унинг нусхалари Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ассоциацияга юборилди. Агар "Олимпик" 2024 йилда бўлгани каби Суперлигада иштирок этишга қарор қилса ва лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришга кафолат берса, элитанинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритилган ҳисобланади. "Олимпик" клуби келгуси мавсумни Пролигада ўтказишни афзал билса, Лига мусобақа регламентидан келиб чиқиб, "Хоразм" футбол клуби режаларини ўрганишни бошлайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика