UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

ПФЛ “Навбаҳор” футбол клубига 700 миллион сўм мукофот пули ўтказиб берди Янгиликлар

ПФЛ “Навбаҳор” футбол клубига 700 миллион сўм мукофот пули ўтказиб берди

Теглар :  ПФЛ Навбаҳор
Хабарингиз бор, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилган эди.

Олдинроқ Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби ҳисобига Суперлигада 2-ўринни эгаллагани учун 800 миллион сўм, шунингдек, футзал жамоаси мамлакат чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгани учун 200 миллион сўм ўтказиб берилган эди.

Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.

Ўтган мавсумда Суперлига бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавжуд қарздорликларини деярли тўлиқ бартараф этди. Клуб фақатгина Даврон Хошимов олдидаги қарздорликни тўлиқ ҳал этиб улгурмади. Агар мазкур масала яқин вақт ичида ечим топмаса, “Навбаҳор”га нисбатан санкциялар қўлланилиши эҳтимоли бор. Қолган жиҳатлар бўйича клубда қарздорликлар мавжуд эмас.

Шу боисдан “Навбаҳор” клуби ҳам биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Клуб ҳисобига 3-ўрин учун белгиланганидек 700 миллион сўм ўтказиб берилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика