ПФЛ: Мурод Муҳамедов олти турга четлатилди

Narzulla Saydullayev
30 авг 2013
Олий Лига 16-тур доирасидаги «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) учрашувида бош ҳакамлик қилган Мурод Муҳамедовга нисбатан чора кўрилди.
Олий Лига 16-тур ўйинлари доирасида 17 август, шанба куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) ўйинида бош ҳакам Мурод Муҳамедовнинг ҳаракатлари қониқарсиз баҳога лойиқ топилди.

Ушбу ҳолат бўйича 19 августда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунига кўра, «Ҳакамларнинг тартиб-интизом Кодекси» 2.3-бандига асосан, Мурод Муҳамедовни олти турга четлатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz