UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

ПФЛ Кубогида "Обод" қайдномага “қизил” олган футболчини киритди Янгиликлар

ПФЛ Кубогида "Обод" қайдномага “қизил” олган футболчини киритди

"Обод" - "Қўқон-1912" ўйини олдидан қайдномага киритилган Дониёр Ҳасанов дисквалификация туфайли бугун майдонга тушмаслиги керак эди.
Аммо учрашувнинг тўртинчи ҳаками Марат Исмоилов қайднома тўлдирилаётган пайтда бу ҳолатни беэътибор ўтказиб юборган. Натижада футболчи асосий таркибда қайд этилди. Ўйин бошланишига яқин Александр Попов бу футболчи майдонга тушмаслиги кераклигини айтади. Учрашув назоратчиси эса Олег Рубаков эди.

Шу тариқа Дониёр Ҳасанов расмий қайдномада қўлбола тарзда асосий таркибдан захирага ўтказилди. Аммо учрашув қайдномасига киритилган ўйинчи футбол учрашуви учун расмий мақомда қолаверади.

Бундай ҳолат ПФЛ Кубогида биринчи маротаба кузатилаётгани йўқ. Куни кеча "Пахтакор" - "Обод" учрашувида Жавоҳир Сидиқов "шер"лар сафида майдонга тушганлиги учун жамоа ярим финалдан четлатилган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика