UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  5 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  4 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  19 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

pfcnavbahor.uz: "Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1 (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

pfcnavbahor.uz: "Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1 (Тўлиқ шарҳ)

Кеча Ўзбекистон чемпионати 12- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим асосан "лочинлар" устунлигида ўтди. Аммо, учрашувда ҳисобни "Бухоро" очишга муваффақ бўлди. 27 дақиқага келиб Алишер Саматов ҳужум бошлаш чоғида тўпни рақибга олдириб қўйди. Натижада Сухроб Неъматов кучли зарба эвазига беллашувда ҳисобни очди. Аммо, меҳмонлар хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 35 дақиқада Отабек Валижонов чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпни Сергей Георгиев боши билан Корнейчук қўриқлаган дарвозага жойлаб, ҳисобда мувозанатни тиклади. Орадан ҳеч қанча ўтмай Жамшид Саидов шогирдлари майдонда бир киши ками бўлиб қолишди. Азим Аҳмедовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун Богдан Хауши иккинчи бор сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Биринчи бўлим охирларида эса Шаҳбоз Эркинов "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳужумчи Азим Аҳмедовдан келган тўпни боши билан бухороликлар дарвозасига аниқ жойлади. Танаффусга қадар 2:1 ҳисоби сақланиб қолинди.
10 кишиб бўлиб қолган "Бухоро" учрашувнинг иккинчи ярмида деярли голга тортадиган вазият ярата олмади. Аксинча, Улуғбек Бақоев ўз номига гол ёздириб, ҳисобни янада мустаҳкамлашга эришди. Захирадан майдонга тушган Санъат Шиховни рақиб ўйинчиси Жамолиддин Убайдуллаев ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Мурод Мухамедов бу вазиятга яқин тургани боис иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Бақоев бехато бажарди. Шундан сўнг ҳисобни йириклаштириш имкони кўп маротаба яратилди. Айниқса Шиховнинг қўшиб берилгана дақиқаларда тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Шунингдек тўртинчи гол урилишига Александр Корнейчукнинг ишончли ҳаракатлари тўсқинлик қилганини ҳам таъкидлаш лозим. Шундай қилиб "Навбаҳор" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 15 тага етказиб олди. Аммо, мусобақа жадвалидаги биз билан тенг очко жамғарган "Металлург" ва "Шўртан" ушбу турда ғалаба қозонгани сабабли тўплар нисбати эвазига 11- ўриндан юқорига жилмадик.

"Навбаҳор" - "Бухоро" - 3:1 (2:1). 6 июнь. Наманган.

"Марказий" ўйингоҳ.

Ҳакамлар: М. Мухамедов, А. Снетков, Н. Рўзимов, А. Эргашев.

Назоратчи - Д. Роман.

"Навбаҳор": 1.Александр Меленчук, 2.Алишер Саматов, 8.Азим Аҳмедов (6.Суннатилла Мамадалиев, 78), 9.Илҳом Бойдедаев,11.Отабек Валижонов, 20.Улуғбек Бақоев, 22.Шаҳбоз Эркинов (25.Мўйдин Мамазулунов, 67), 29. Дилшод Жабборов, 50.Юрий Рижко, 89.Бобир Акбаров (7.Санъат Шихов, 46), 91.Сергей Георгиев.

"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4. Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов, 8.Виталий Пламадела (15.Равшан Асланов, 69), 9. Нозим Умуров (20.Ислом Холиқов, 77), 14.Вячеслав Пономарев, 17.Отабек Нарзуллаев, 19.Жамолиддин Убайдуллаев (70. Акобир Тўраев, 83), 23.Богдан Хауши.

Голлар: С. Георгиев (35), Ш. Эркинов (44), У. Бақеов (74, пенальти) - С. Неъматов (27).

Огоҳлантиришлар: А. Аҳмедов (37), О. Валижонов (71) - Б. Хауши (30), В. Пламадела (64).

Четлатиш: Б. Хауши (37 иккинчи огоҳлантириш).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика