UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  1 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  6 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0

Петр Чех МЮнинг дербидаги илк голи ҳақида: “Айрим одамлар қоидаларни тушунмаслигини кўрсатиб қўйди” Янгиликлар

Петр Чех МЮнинг дербидаги илк голи ҳақида: “Айрим одамлар қоидаларни тушунмаслигини кўрсатиб қўйди”

“Челси” собиқ кипери Петр Чех АПЛ 20-турида МЮ аъзоси Бруну Фернандешнинг “Ман Сити” дарвозасига урган голига тўхталди.

2-таймда ҳисоб 0:1 бўлиб турган вақтда, Каземиро тўпни офсайдда турган Маркус Рэшфорд томонга узатди. 25 ёшли инглиз эса тўпга тегинмади ва уни жамоадоши Фернандешга қолдирди. Оқибатда португалиялик рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашув бош ҳаками Стюарт Эттуэлл ВАРга мурожаат қилиб, мазкур голни ҳисобга олди.

“Манчестер Юнайтед”нинг биринчи голи қандайдир янги қоидалар ўйлаб топадиган одамларнинг ўйинни тушунмаслигини исботлади”, дея ёзган Чех ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Маълумот ўрнида, Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) қоидасига кўра ҳам Фернандешнинг голи соф урилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика