

Туринликлар дарвозасини 2019 йилдан буён илк марта Маттиа Перин қўриқламоқда. Войчех Шченсни эса захирада қолдирилди. "Юве" ушбу мавсум А Сериядаги барча ўйинларида гол ўтказиб юбормоқда. Умумий олганда жамоа сўнгги 19 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмади ва антирекорд сари яқинлашмоқда.
Перин 2018 йилдан буён "Ювентус"га тегишли. Ўтган мавсумни у "Женоа"да ижарада ўтказди.


