Перес ва Зидан келиша олишмаяпти

Aslanov Jasurbek
2 апр 2019, 11:32
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Рафаэль Варан ўрнига футболчи қидириш ишларини давом эттиряпти.

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зидан Варан ўрнига олинадиган ҳимоячи борасида келиша олишмаяпти. Перес жамоада "Атлетико" футболчиси Хосе Мария Хименесни кўрмоқчи, Зиданга эса "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали варианти ёқяпти.

"Реал" Хименес ёки Кулибалини харид қилиши қийин бўлади, чунки иккала футболчи ҳам ўтган йили ўз клублари билан янги шартнома имзолашган. "Атлетико" ва "Наполи" ҳам ҳимоячиларни сотиб ниятида ёнмаяпти. 24 ёшли уругвайликнинг шартномадаги товон пули 120 млн. евро, 27 ёшли сенегалликники эса 150 млн. евро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›