Перес шов-шувли трансфер учун банкдан катта миқдорда кредит олди

Eldor Akmurzayev
16 авг 2019, 00:05
«Реал» раҳбари Флорентино Перес Испаниядаги банкларнинг биридан катта миқдорда кредит олди, дея хабар беради Sport.es

Манбада маблағнинг аниқ сонлари келтирилмаган. Бироқ, қайд этилишича, ушбу пуллар ПСЖ форварди Неймарнинг трансфери учун сарфланади. 

Айтилишича, кейинги ҳафта Перес парижликлар билан музокараларнинг сўнгги босқичига ўтади. 

Таҳминларга кўра, «қироллик клуби» бразилиялик футболчи учун ПСЖга 120 млн. евро тўлаб, клуб аъзоларидан яна кимнидир қўшиб беради. Ўз навбатида, келишув суммаси янада ошиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es