Перес Луниннинг хатосини кечирмади. «Қироллик клуби» Франциядан дарвозабон топиб қўйди
28 окт 2024 16:25
Янгиликлар
Перес Луниннинг хатосини кечирмади. «Қироллик клуби» Франциядан дарвозабон топиб қўйди
«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг янги дарвозабон қидиришни бошлади.
«Қироллик клуби» раҳбарияти мағлубиятга Андрей Луниннинг айби бор деб ҳисобламоқда ва унинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи. Мадридликлар қишки трансфер ойнасида «Лилль» дарвозабони Люке Шевальени сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, Люке Шевалье жорий мавсум 16 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда 15 бор гол ўтказиб юборди ва 7 та учрашувда ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди. Трансфермаркет нашри 22 ёшли футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар