

“Жуда ҳам хурсандмиз. Пенальтилар сериясида омад керак бўлишини жуда яхши биламиз. “Атлетико”ни эса табриклайман, улар муносиб рақиб эди. Зидан бизга яна кўплаб совринларни келтиради деб умид қиламан. Куртуа билан эса биз уни дунёнинг энг яхши посбони бўлгани учун шартнома имзолагандик. У эса буни исботлади”, — дейди Флорентино Перес.



