Перес: "Барселона" президенти Суперлига таклифини дарҳол қабул қилди"

Alisher
20 апр 2021, 16:11
Европа Суперлигаси ва Мадриднинг "Реал" клуби раҳбари Флорентино Перес турнир иштирокчилари рўйхатига "Барселона" қўшилгани ҳақида гапирди.

"Барселона" оғир молиявий ҳолатни бошдан кечирмоқда. Лапорта бошқа топ-клублар каби дарҳол Суперлига таклифини қабул қилди. Бу турнир дунё футболини қутқаради", - дейди бошқарувчи.

Эслатиб ўтамиз, Европа Суперлигасига Испания, Англия ва Италия топ-клублари қўшилишди.

Футбол жамоатчилиги эса мусобақанинг бошланишига жуда салбий муносабат билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano