
Чунки неаполитанликлар “россонери”лар майдонида 1986 йилдан буён ғалабага эриша олишмаётган эдилар.
- Мухлисларнинг ортимиздан Миланга келишлари, бизни жуда руҳлантирди. Бу ғалабани уларга бағшлайман. Балотелли томонидан ижро этилган пенальтини қайтарганим, фаолиятимдаги энг муҳим иш бўлди. Жамоани ушбу ғалаба билан табриклайман. “Наполи” қўп йиллардан буён “Милан” майдонида ғалаба эриша олмаётган эди, шунинг учун бу уч очко биз учун жуда қадрли бўлди.