Пеп Гвардиола: "Умид қиламанки, Месси "Манчестер Сити"га қарши ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
27 сен 2021, 19:05
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйинида иштирок этишига умид билдирди.

"У карьераси давомида қилган ишлари ҳайратланарли. Умид қиламанки, эртага у ўйнай олади — бу чиройли футбол учун жуда муҳим.

ПСЖ ўтган мавсумда фантастик жамоага эга эди ва ўртамиздаги учрашувлар тенгма-тенг кечганди. Энди эса улар Мессини қўлга киритган.

Клуб бизга жиддий рақобатчи саналади. Лекин бу гуруҳ босқичи, ҳаммаси ўзгача бўлиши мумкин. Нималар содир бўлишини ўйинда кўрамиз", — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли аргентиналик футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли Париж клубининг икки ўйинини ўтказиб юборди.

ПСЖ — "Манчестер Сити" учрашуви 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›