Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади
15 дек 2025 09:48
Янгиликлар
Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг Англия Премер-лигасининг 16-турида "Кристал Пелас" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си АПЛда 3 ва ундан кўп гол уриб, ғалаба қозонган 150-баҳси бўлди. Ушбу натижага эришиш учун испаниялик мутахассисга 358 та ўйин керак бўлди. "Манчестер Сити" расмий веб-сайтига кўра, Гвардиола шу тариқа Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади. МЮнинг афсонавий мураббийи 522 та баҳснинг 149 тасида шундай ғалабага эришган.
Гвардиола 2016 йилдан бери "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Бу вақт ичида мураббий клуб билан 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар