Пеп Гвардиола: "Ажойиб йил. Барчасини ютдик. Бунга яна ҳаракат қилиб кўрамиз"

Aziz Tukhtamuradov
23 дек 2023, 07:19
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЖЧ финалида "Флуминенсе" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йил ажойиб ўтди. Биз бобни ёпдик. Ютишимиз мумкин бўлган барчасини ютдик. Буни яна амалга оширишимиз керак. 

Ўйин бошида бироз омадимиз келмади. Биз тез гол урдик, лекин кейин улар 10-12 дақиқани ажойиб ўтказишди. Ўйин қийин бўлишини тушунишга мажбур қилишди. Иккинчи гол бизга ёрдам берди, лекин балки биз у голга лойиқ эмасдик. 

Иккинчи таймда баъзи нарсаларни ўзгартирдик ва янада яхшироқ ўйнай бошладик", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC