Пеллегрини жамоаси сўнгги 15та учрашувда "Барселона"ни юта олмаяпти

Aslanov Jasurbek
25 фев 2015, 11:42
"Манчестер Сити" "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувида мағлубиятга учради.

Бу Мануэль Пеллегрини жамоасининг "Барселона"ни юта олмаётган кетма-кет 15 учрашуви. Улар шу вақт давомида кўк-анорранглилардан 13 марта мағлуб бўлиб, 2та дуранг қайд этишган.

Мураббий фаолияти давомида "Барселона"га қарши ўйинларда "Вильярреал", "Реал", "Малага" ва "Манчестер Сити" жамоаларида мураббийлик қилган.

Сўнгги бора унинг жамоаси 2008 йил 9 мартда "Барселона"ни мағлуб этган. Ўшанда "Вильярреал" 2:1 ҳисобида зафар қучган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com