UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Пеле қандай қилиб "Реал"га эмас, "Нью-Йорк Космос"га ўтган эди? Янгиликлар

Пеле қандай қилиб "Реал"га эмас, "Нью-Йорк Космос"га ўтган эди?

“Реал“ ва “Ювентус“ Пелени ўз сафига қўшиб олишни истаётган бир паллада, Бразилия ҳукумати томонидан Пеле мамлакатнинг қадр-қиммати деб топилди.

Унга кўра, Пеле Бразилияни тарк этмаслиги ва унга миллий мерос сифатида қараш кераклиги, Пелени асраш лозимлиги бўйича топшириқ бўлади. У пайтлар арабларнинг миллиардлари ҳали Европага кириб келмаган. Ҳеч кутилмаганда, “Нью-Йорк Космос“ деган жамоа, жаҳон саҳнасига чиқади. Улар Пеле билан кўп йиллик шартнома имзолаган эдилар.

Ахмет ва Несухи Эртегюнлар (Туркияда таваллуд топган тадбиркорлар) томонидан 1970 йил ташкил қилинган клуб, “Warner Communications” компанияси эгаси Стив Росс томонидан муваффақиятга эришади. Стив Пеле билан алоқага чиққанида, унга қирол, “Реал“ ва “Ювентус“ қизиқиш билдираётган пайтда, футбол ҳақида умуман ўйламайдиган АҚШ бориши мумкинлигига ишонишини сўрайди. Стивнинг жавоби ундан ҳам зўр бўлди. Сен Европада яна битта ортиқча кубокка эга бўлишинг мумкин, Америкада эса, бутун мамлакатни қўлга киритасан. Шу билан гап тугади, Пеле Бразилия уни қўйиб юбормаслиги ва бу борада ҳукумат қарори борлигини айтади.

Бир куни Пелега қўнғироқ бўлади. Сени АҚШга ўтишинга қаршилик билдирмаймиз, гўшакдан келган овоз Эрнесту Бекменники эди. Бу инсон 1974-1979 йиллар давомида Бразилияда президенти бўлган. Росс билан алоқага чиққан Пеле, — Агар Сиз шундай ишларга қодир бўлсангиз, демак, қўлингиздан ҳамма нарса келади.

Шу тариқа, Пеле Нью-Йоркка ташриф буюрди. Бу АҚШда футболни равнақига жуда катта таъсир қилди. Пеле орзусидаги Европа, миллионлаб трансляция даромадларидан қуруқ қолишди. АҚШда футболга бўлган эътибор ошди. Росс жуда ақлли одам эди. У Пеле билан нафақат клуб бўйича, балки 10 йилни ўз ичига олган унинг брендини тарғиботи бўйича ҳам шартнома имзолаган эди.

Пеле кетидан “Лацио“ афсонаси Жоржо Киналья ҳам жамоа сафига келиб қўшилди. Пеле эса ўз ўрнини, яна бир афсона, Франц Беккенбауэрга бўшатди.

Барчасини айтиб берсам, қизиғи қолмайди.

Блог муаллифи: Championat.asia билан ҳамкорлик қилаётган  Алексей Смольянинов

Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика