Пеле Неймар унинг рекордини янгилашини истайди
18 июн 2021 20:18
Янгиликлар
Пеле Неймар унинг рекордини янгилашини истайди
Пеле Бразилия терма жамоасида энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади.
Футбол қироли Пеле Instagram саҳифасида Неймар ҳақида пост қолдирди. Бразилиялик ҳужумчи Перу дарвозасини ишғол қилгач, Пеленинг Бразилия терма жамоасида урган голлар рекордига янада яқинлашди. Неймар 68 та гол урган бўлса, Пеле 77 бор рақибларини ранжитган.
Пеле ўз аккаунтида Неймар билан тушган фотосуратини жойлади ҳамда ватандошининг чиройли ўйин намойиш этиши ва хушчақчақлигини эътироф этди.
"Бугун у 'Селесао' учун киритган голлар рекордим томон яна бир қадам ташлади. Неймарга рекордимни янгилашини хоҳлайман. Унинг ўйинини илк марта кўрганимдан буён бунга амин бўлганман", — деб ёзади футбол қироли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар