

"Челси" хавбеки Педро Родригес фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкинлигини инкор қилмади:
"Барселона"га нисбатан ҳиссиётларимни барча билади, хабари бор. Каталонияликлар билан доимий алоқада бўлиб тураман. Доим таъкидлаганимдек, фурсати етганда "Барса"га қайтишим мумкин.
Кўп йиллар давомида "Барселона"да бўлиб, у ерда катта тажриба орттирдим. Каталонияда мухлисар мени яхши кўришларини ҳис қиламан. Таъкидлаганимдек, қайтиш варианти бор. Аммо буни ҳали муҳокама қилиб кўриш керак".

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2005-2015 йилларда каталон клуби шарафини ҳимоя қилгач, Лондонга кўчиб ўтганди.



