Педрининг отаси унга Иньестага ўхшаб сочини олдиришни таъқиқлаган

Alisher
17 ноя 2021, 10:44
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри "кўк-анорранглилар" учун катта топилмадир.

Вундеркинд Испания терма жамоаси матбуот хизматига берган интервьюсида болалигидаги воқеа ҳақида гапириб берди.

"Отам билан сартарошхонада эдим ва у ерда "Барселона"нинг ўйинини кўрсатишаётган эди. Мен сартарошдан сочимни Андрес Иньестаникидек олиб қўйишини сўрадим, сабаби у менинг кумирим эди. Бунга отам рад жавобини берди ва Иньестанинг сочи тўкилаётганини айтди", - дейди Педри.

18 ёшли Педрининг трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум атиги 4та ўйинда майдонга тушди ва шу кунларда жароҳатидан тикланиш жараёнини якунламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sefutbol.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›