UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  1 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  3 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  14 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  9 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  17 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  4 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4

Педри: "Агар кимдир шунча ўйнашимни айтганида, уни тентакка чиқарардим" Янгиликлар

Педри: "Агар кимдир шунча ўйнашимни айтганида, уни тентакка чиқарардим"

Теглар :  ПедриИспания
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси, ҳозирда Токио Олимпиадасида Испания шарафини ҳимоя қилаётган Педри "Барселона"даги илк мавсуми ҳамда Евро-2020 ва Олимпиада ўйинларида Испания терма жамоасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Агар кимдир менга бир мавсумда шунча ўйинда майдонга тушишимни айтганида, мен бу одамни ақлдан озган деярдим. Одамлар мени толиқиб қолади деб ўйлашади, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен шунчаки дам олишга ва мутахассислар маслаҳат берганидек овқатланишга ҳаракат қиляпман", — деди Педри Олимпиаданинг ярим финалида Япония билан ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, футболчи Олимпиада финалидан кутаётганлари тўғрисида гапирди:

"Мен олтин медални орзу қиламан, Испанияда ҳамма буни хоҳлайди. Биз Европа чемпионати финал босқичида чемпионлик учун курашишимиз мумкин эди, лекин бир оз омадимиз келмади", — дея қўшимча қилди ярим ҳимоячи.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика