Пайет: "Ўзим ўйнаган клуб стадионида гол уришдан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
16 июн 2016, 10:13
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитри Пайет Албания устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Яна учрашув охирида ғалабага эришганимиздан хурсандман, ҳаракатларимиз бекор кетмади. Ўзим ўйнаган клуб стадионида гол уришдан мамнун бўлдим.

Албанияликлар яхши ҳимояланишди. Биринчи бўлимда кўпроқ марказдан ҳужумга ўтдик, аммо учрашувнинг иккинчи қисмида қанотларни ишга солдик. Кўплаб узатмалар амалга оширдик ва ўз мақсадимизга эришдик" - дейди Пайет.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com