UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  0 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  28 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  485 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса Янгиликлар

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса

"Ал Айн"га қарши ўйин бўйича қисқача талқин.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:3) ўйини бўйича кичик таҳлил тайёрлади. Нега "шерлар" мағлуб бўлишди?


1. ОФК Чемпионлар лигаси – бошқа даража. Суперлигада ўйинлар зичлиги ва тезлик пастроқ. "Пахтакор" кеча анчадан бери тўқнаш келмаган қаршиликка дуч келди. "Ал Айн" жисмоний ва тактик томонлама яхши тайёр эди ва ўз вазиятларида яхши ҳаракат қилди.

2. Индивидуал хатолар. Ҳар бир гол барибир аниқ бир ўйинчиларнинг хатолари билан боғлиқ бўлади, аммо бу кеча яна ҳам каттароқ кўзга ташланди. Биринчи гол билан вазиятда Сайфиев орқани ташлаб олдинга югурди, қанотга эса Стинворден яқинлашишга мажбур бўлди, якунда ҳимоя марказида фақатгина Турсунов қолди. Айнан Достон гол урган "Ал Айн" форвардининг яқин устунга яқин келишида ухлаб қолди. Шундан сўнг ўйин меҳмонларга фойда келтирадиган сценарий остида кечди. Иккинчи гол яна майдон марказида Турсуновнинг хатоси сабаб келди (унинг бу вазиятда нимани хоҳлагани умуман тушунарсиз). Учинчи гол эса форварднинг маҳорати ва Азмиддиновнинг етарли даражада ўйнай олмагани сабабдандир.

3. Мураббийлик қарорлари. Балки Максим Шацких қўл остидаги штаб ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмагандир, аниқроғи эса улар ўйинни ўзгартира олишмади ва "Б режа" йўқ эди. Шацких ўйинчиларга далда бериб, уларни илҳомлантира олмади.

4. Вазиятлардан фойдаланиш. Кеча "Пахтакор"даги барча муаммоларга қарамай, жамоа бундай ҳисобда ютқазишга лойиқ эмасди. Мезбонлар камида битта-иккита гол уришлари керак эди. Айрим эпизодларда "Ал Айн" дарвозабони қутқарди, "Пахтакор" футболчиларининг якуний қисмида эса маҳорат етишмади.


Юқоридаги барча фактлар натижага таъсир қилди. "Пахтакор" бундай мағлубиятдан сўнг тўғри хулосалар чиқариши ва ОЧЛ гуруҳ босқичининг кейинги ўйинларига тайёргарлик кўриши керак. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор, аммо катта эҳтимол билан иккинчи билан.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика