

Гап шундаки, бунгача жамоани бошқариб келган Мажид Намжу Мотлаг истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнини бошқа мураббий Маҳмуд Фекири эгаллади.
Фекири шу пайтга қадар "Нассажи" клубини бошқариб келаётганди. "Истиқлол" раҳбарияти ўз пайтида "Вердер"ни бошқарган Александр Нури билан музокара олиб борди, бироқ молиявий муаммолар сабаб Нурининг келиши амалга ошмади.
Шу боис жамоа маҳаллий мутахассис Маҳмуд Фекирига ишониб топширилди. Маълумот учун, ушбу мураббий ўз пайтида "Истиқлол"да тўп тепган. "Истиқлол" 2013 йилдан бери Эрон чемпиони бўла олмаяпти.



