UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  0 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0

"Пахтакор"даги фаолияти ва янги жамоаси ҳақида Икром Алибоев қандай фикрда? Янгиликлар

"Пахтакор"даги фаолияти ва янги жамоаси ҳақида Икром Алибоев қандай фикрда?

Ўтган мавсумни "Пахтакор" клубида ўтказган ярим ҳимоячи Икром Алибев яна легионерга айланди.

Футболчи фаолиятини Жанубий Кореянинг "Канвон" клубида давом эттирадиган бўлди. Шундан кейин у янги жамоасига ўтиши хусусида сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Корея клуби "Пахтакор"га таклиф билан чиқди ва ўзаро келишувга эришди. Жамоа мураббийи ҳам шахсан менга алоқага чиқди. Мен илгари у билан бирга ишлаганман. Шу сабабли бу таклифга розилик билдирдим. "Канвон" ва "Пахтакор" менинг трансферим бўйича келишувга эришганидан кейин ушбу клуб сафига ўтдим. 

Жамоа билан "1+1" шаклида шартнома имзоладим. 

Бу клубни аввалдан билардим. Чунки 3 йил давомида Кореядаги фаолиятим орқали яхши таниш эдим. Қолаверса, Рустам Ашурматов билан ҳам "Канвон" хусусида гаплашдим, чунки Ашурматов ҳам айнан шу жамоа либосида ўйнаганди. 

Тўғриси, "Пахтакор"да ўз даражамдан паст ўйин кўрсатдим. Қониқиш ҳосил қилмадим. Гарчи чемпионликни қўлнга киритган бўлсам-да, индивидиуал томонлама айтганда, ўйинимдан қониқмадим. Бунга қайсидир маънода жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳат ҳар қандай футболчини ўсишига тўсиқ бўлади", – дея сўзини якунлади Алибоев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика