Расман: Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Корея клубида давом эттиради
27 дек 2022 11:30
Янгиликлар
Расман: Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Корея клубида давом эттиради
Ярим ҳимоячи Жанубий Корея К лигаси иштирокчиси сафига ўтди.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Икром Алибоев 2022 йилги мавсум жамоа билан Суперлигада ғолиб чиқди.
Жанубий Кореянинг "Канвон" клуби юртимизда мавсум якунига етгач, Алибоевни ўз таркибига қўшиб олиш истаги ҳақида маълум қилди. Клублар ўртасидаги музокаралардан сўнг Икром фаолиятини "Канвон" сафида давом эттирадиган бўлди. У мазкур жамоага трансфер қилинди.


Аввалроқ Икром Алибоев Жанубий Корея клубига ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, "Канвон" бош мураббийи Чои Юнг Су ҳисобланади. У ўз вақтида "Сеул"да Алибоев билан бирга ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар