UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ? Янгиликлар

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ?

Терма жамоа ўйнайдиган ва йиғин ўтказадиган пайтда ким тайёр бўлса, ўша футболчи майдонга тушиши ёки кенгайтирилган таркибдан жой олиши лозим.
Бутун дунёда шу аҳвол. Бугун МТЖнинг таркиби эълон қилинди. Ҳужум чизиғида муаммо кўзга ташланиб турибди. Менимча, шу 5та футболчининг ҳаммасидан ҳам Темурхўжа Абдухолиқов термага муносиброқ, нафақат бугун, эртага ҳам у бизга асқотади. Жорий мавсум жамоасини алмаштириш ниятида бўлган, аммо якунда "Пахтакор"да қолиб, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирада майдонга тушган бўлса-да, бугунги кунга келиб у ўз формасига кириб олган Абдухолиқов жамоадоши Сергеевдан анча кучли. Бир нечта ўйиндан бери имкониятга эга бўлиб турган Нагаевга берилаётган имкониятга у ҳам ҳақли. Авваллари терма жамоамиз ҳужум чизиғида Шацких ҳаракат қиларди. Исоқов, Холмуродов, Бердиев ва Мирхолдиршоев каби чемпионатда камида 25та гол урадиган ҳужумчиларимизга эҳтиёж сезмасдик. Лекин ҳозир 30та гол эмас, ҳеч бўлмаса 3та ўйинда битта гол урадиган ҳужумчига зормиз. Бошқаларга берилаётган имкониятга Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ҳақли, у ҳам Ўзбекистон фарзанди, у ҳам ҳужумчи ва 2018 йилги саралаш босқичига келиб у ҳам етилади. Агар ҳозир уни Жепаров, Аҳмедов, Кападзе каби футболчилар орасида пишитиб олмасак, кейин кеч бўлади. Сиз ўқувчилар, бунга нима дейсиз? Ахир футбол фақат Сизлар учун!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика