"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди
02 окт 2018 18:04
Янгиликлар
"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди
Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев "Локомотив" вакили Садриддин Абдуллаевни қизил карточкага муносиб кўриб, уни майдондан четлатганди.
"Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида юз берган мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Натижада, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.45 бандининг "И" қисмини қўпол равишда бузганлиги учун "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ҳамда унга нисбатан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, ўша вазиятда профессионал футболчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат билан провакация бошлагани учун "Пахтакор" аъзоси Драган Черан 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар