

"Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов билан янги шартномалар 2023 йил якунига қадар тузилди. Ҳимоячи Миркомил Абдураззоқов эса 2024 йил охиригача жамоа шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Клуб футбол академияси тарбияланувчилари саналган ушбу иқтидорлар асосий жамоа таркибида ўзини кўрсатишига умид қиламиз", - деб ёзади "Пахтакор" клуби расмий сайти.




