"Пахтакор" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Khoja
8 фев 2024, 07:45
Назорат ўйинида "Пахтакор" "Колос"га қарши беллашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Биринчи бўлимда ёшлардан иборат таркиб майдонга туширилган бўлса, танаффусдан кейин тажрибали футболчилар туширилди. Биринчи бўлим охирида рақиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужумлар ташкил қилган "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Ҳамдамовнинг бурчакдан оширган тўпини Ҳамралиев боши билан дарвозага йўллади. Кейин "Колос" Диегонинг голи эвазига олдинга ўтди. 90-дақиқада Черандан тўпни қабул қилган Саиднуруллаев мувозанатни тиклади.

Навбатдаги назорат баҳси 10 февраль куни Қозоғистоннинг "Атирау" клубига қарши ўтказилади.

"ПАХТАКОР" - "КОЛОС" (УКРАИНА) 2:2

Голлар: Ҳамралиев 83, Саиднуруллаев 90 - Топалов 44, Диего 85.

"Пахтакор": Шевченко, Тодоров, Абдуллаев, Пазилдинов, Поёнов, Ибраимов, Усмонов, Ҳабибуллаев, Мерк, Эргашбоев, Одилов.

Захира: Павлюченко, Ортиқбоев, Анваров, Саитов, Ҳамралиев, Асқаров, Ҳамдамов, Саиднуруллаев, Собирхўжаев, Холдорхонов, Черан.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/Pakhtakor_FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›