"Пахтакор" Сидиқовни "Қўқон-1912"дан яна ижарага олди

Narzulla Saydullayev
10 янв 2020, 11:57
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Шерлар" Жавоҳир Сидиқовнинг ижара шартномасини яна бир йилга узайтиришди. "Қўқон-1912"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ҳам "Пахтакор"да ижарада ўйнаган эди. Энди Сидиқов 2020 йил декабрь ойига қадар Тошкент клубида тўп тепади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўз телаграм каналида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" яқинда ўз етакчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовни мавсум охиригача "Бунёдкор"га ижарага берган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›